Ўзбекистон элчиси Латвияда минтақаларни ривожлантиришда самарали восита бўлган бизнес-инкубаторларни яратиш тажрибаси билан танишди

13.09.2020 17:05

Р?ГА, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов ушбу мамлакат минтақаларига ишчи сафари давомида «Елгава» бизнес-инкубатори асосчиси ва раҳбари Никита Казакевич билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда инновацион механизмларни кенг жорий этиш орқали олис минтақаларни ривожлантиришга кўмаклашиш учун бизнес-инкубаторларни яратиш бўйича Латвия тажрибаси ҳақида фикр алмашилди.

Латвияда ушбу тизим ёрдамида минтақаларда тадбиркорликни ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисини бизнесга кенг жалб қилиш, болаларни ёшлигидан (болалар боғчаларида) бошлаб танқидий фикрлашларига кўмаклашиш, инновацион фикрлаш ва муҳандислик қобилиятларини ривожлантириш, ўз ғояларини амалда қўллашни ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади. Замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрланади.

«Елгава»да режалар ва ишбилармонлик ғояларини тўғри талқин қилиш, ғоялар асосида маҳсулот муқобилларини яратиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва экспортга қадар бўлган жараённи ташкил қилишни тўлиқ ўз ичига олган 4-даражали тизим яратилган.

Бизнес-инкубаторлар иши Латвиянинг ?нвестициялар ва тараққиёт агентлиги (?қтисодиёт вазирлиги тузилмаси) томонидан мувофиқлаштирилади. “Елгава” Латвиядаги муваффақиятли фаолият юритаётган 14 та бизнес-инкубатордан бири. Сўнгги 3,5 йилда «Елгава» стартаплар билан 2,5 мингдан ортиқ шартнома тузди ва улар фаолиятини ташкил қилишга ёрдам берди.

Сўнгги йилларда “Елгава” томонидан ўтказилаётган "Бизнес ночь" танлови, айниқса, оммалашиб бормоқда. Бунда мактаб жамоалари инновацион ғоялар асосида янги маҳсулотлар муқобилини "бир кечада" ишлаб чиқишлари талаб этилади. Шу орқали истиқболли ғояларга эга жамоалар келгусида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш ва тўлақонли бизнесни ташкил этиш учун маблағ билан таъминланади.

Мулоқот сўнгида Никита Казакевич билан бизнес-инкубаторларни яратиш тажрибаси, Ўзбекистоннинг ихтисослаштирилган тузилмалари ва мамлакатимиздаги “Елгава” шериклари учун онлайн маҳорат дарслари ташкил этиш ва ҳамкор томоннинг мамлакатимизга сафарини уюштириш бўйича қўшимча музокаралар олиб боришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net