Ўзбекистон элчиси ?ТҲга аъзо давлатлар Доимий вакиллари кенгаши раиси вазифасига тасдиқланди

10.02.2022 15:30

ТЕҲРОН, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Эрон пойтахтида Ўзбекистон раислигида ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Доимий вакиллари кенгашининг (?ТҲ ДВК) биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

?ТҲ ДВК 261-йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия доимий вакиллари, шунингдек, ташкилот Бош котиби ва ?ТҲ котибиятининг масъул ходимлари иштирок этди.

?ТҲ тартиботига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев  ташкилот Доимий вакиллари кенгаши (ДВК) раиси вазифасига тасдиқланди.

Элчи Баҳодир Абдуллаев йиғилиш доирасида тақдим этган нутқида Ўзбекистоннинг ?ТҲга раислигидаги мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистоннинг ?ҲТга раислиги «2022 йил – ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили» шиори остида «?ТҲ-2025 истиқболлари», шунингдек, ташкилот доирасида қабул қилинган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича режа ва дастурларга мувофиқ амалга оширилиши таъкидланди.

Ўзбекистонлик дипломат 2021 йил ноябрда бўлиб ўтган ?ТҲ Давлат раҳбарларининг 15-саммити чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ?ТҲга аъзо давлатларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун кўп томонлама шерикликни ривожлантиришга самарали ҳисса қўшиши мумкин бўлган қатор долзарб ва истиқболли ташаббусларни илгари сурганини таъкидлади.

?ТҲ Бош котиби Хусрав Нозирий элчи Баҳодир Абдуллаевни ДВК янги раиси лавозимини эгаллагани билан қутлади. Бош котиб Ўзбекистон раислиги, албатта, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштиришда Кенгашга кўмак кўрсатишига ишонч билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net