Ўзбекистон элчиси Будапешт шаҳрида Венгрия бозорига ўзбек маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва мамлакатимизда ҳамкорликдаги лойиҳалар

12.09.2020 17:05

БУДАПEШТ, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Вена шаҳридаги элчихонаси вакилларининг Венгрияга сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчи Абат Файзуллаев бошчилигидаги делегация Будапешт шаҳрида Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги, Венгрия экспорт-импорт банки, шунингдек, мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги давлат котибининг Шарқ мамлакатлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Андреш Баранйи билан музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва тараққиёт истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, яқин келажакдаги икки томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Томонлар ҳамкорликнинг бугунги кундаги ўсиш суръати ва Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг 2020 йил февраль ва июль ойларида Ўзбекистонга ташрифлари натижаларини юқори баҳолади.

Венгрия Эксимбанки экспортни молиялаштириш, суғурта қилиш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Виктор Беркйи билан учрашувда Ўзбекистон билан молиявий ва техник ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Учрашувда Венгрия томони аввал ажратилган маблағлар ҳамкорликдаги иқтисодий лойиҳаларни молиялаштириш жараёнида ўзлаштирилиши билан кредит ҳажмини 100 миллион долларга оширишга тайёр эканини билдирди.

Ўзбек маҳсулотларини Венгрия ва Шарқий Европа мамлакатларига экспорт қилиш ҳажмини ошириш мақсадида Ўзбекистондан товарларни импорт қилиш билан шуғулланадиган "Глобал Фактор" компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Мазкур компания ўз фаолиятини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик ва шиша буюмлар, маиший техника ва қурилиш материалларини Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларига олиб киришдан манфаатдорлигини маълум қилди.

Музокаралар натижасида Венгрия пойтахтида Ўзбекистон савдо уйи ва омборхоналарини очиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net