Ўзбекистон элчилари Хоразм вилояти Шовот тумани салоҳияти билан танишди

27.12.2020 12:04

УРГАНЧ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бельгия, АҚШ ва Ўмондаги элчилари Дилёр Ҳакимов, Жавлон Ваҳобов ва Анвар Абдуҳалимов кеча Шовот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Туман раҳбарияти ва тадбиркорлари билан учрашувда Бенилюкс мамлакатлари салоҳияти, бизнес юритиш хусусиятлари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик ҳамда молиявий-техник ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, 2021-2027 йилларга мўлжалланган дастур доирасида Европа ?ттифоқи грантларини жалб этиш билан боғлиқ устувор масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилди ҳамда туманнинг "ўсиш нуқталари" асосида тадбиркорларнинг янги салоҳиятли лойиҳа ва таклифлари ўрганилди.

Жумладан, “Шоҳжаҳон Шаҳноза” МЧЖ қўшма корхонасининг чармдан тайёрланган сумкалар, белбоғлар, спорт анжомлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма компания тузишга оид таклифи муҳокама этилди. Муайян инвесторлар билан мазкур масалани ишлаб чиқиш учун батафсил инвестиция таклифини олиш бўйича келишувга эришилди.

Элчилар «Uztex» қўшма корхонасида бўлиб, замонавий пайпоқ ва ип газлама ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, хорижий компанияларнинг пайпоқ ишлаб чиқариш бўйича буюртмаларини жойлаштириш имконияти ўрганилиши қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net