Ўзбекистон элчилари виночилик саноатини ривожлантиришнинг истиқболлари билан танишдилар

12.01.2021 15:56

ТОШКEНТ, 12 январ. / «Дунё» АА /. Якшанба куни Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Тимур Умаров билан учрашдилар, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

Учрашув Агентлик ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «УзумФермер» хусусий виночилик корхонаси ҳудудида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида алкоголь, тамаки ва вино саноатининг инвестиция имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, дипломатик ваколатхоналарнинг агентлик билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзбек вино ва вино маҳсулотлари брендини хорижда тарғиб қилиш, вино туризмини ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун қўшма корхоналар ёки 100 фоиз хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш буйича фикр алмашилди. Бундан ташқари, тур иштирокчилари корхоналарнинг давлат улушини чет эллик инвесторларга сотиш, виночилик ва узумчилик соҳасида хорижий университетларнинг филиалларини очиш ҳамда «соммелиер» ва «кавалиер» мутахассисликлари бўйича ўқув марказларини яратиш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари бўйича ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Масалан, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов дипломатик ваколатхонанинг Тошкент шампан виноси заводига алкоголли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартнома тузишда ёрдам кўрсатиш ва Ҳиндистон томони билан алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида маълумот берди.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ?сроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова қуруқ жойларда узумзорлар ташкил этиш бўйича ?сроилнинг етакчи компанияларини жалб қилишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ, Хитой, ?спания, Франция, Сингапур, Украина, Тожикистон, Покистон ва бошқа давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ихтисослаштирилган ускуналарни ишлаб чиқарувчилар билан алоқаларни ўрнатиш, потенциал шериклар билан алоқаларни кенгайтириш ва мамлакатимиз вино маҳсулотларини хорижий мамлакатларида тарғиб қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрликларини тасдиқладилар.

Кадрлар салоҳиятини янада ошириш ва Ўзбекистонда соҳа ривожига кўмаклашиш мақсадида виночилик ва узумчилик йўналишларида қўшма таълим муассасаларини очишга кўмаклашиш имкониятини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net