Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяда ўтказилган «BIXPO-2021» электр энергетикаси соҳасидаги халқаро кўргазма ва конференцияда иштирок этд

17.11.2021 17:30

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Энергетика вазирлиги делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида «ЎзАтом» агентлиги ва «KEPCO» компанияси ўртасида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйишни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, вазирлик делегацияси Корея Республикасига ташрифи давомида қатор тадбирларда, жумладан, «BIXPO-2021» электр энергетикаси соҳасидаги технологияларнинг 7-халқаро кўргазмаси ва конференциясида иштирок этди.  «Янги даврни таклиф қилиш: углерод нейтрал энергияси билан учрашув»  конференцияси  10-11 ноябрь кунлари Кванжуда бўлиб ўтди.

Конференция очилишида иштирокчиларни Корея Республикаси Бош вазири Ким Бу Гём қутлаб,  Жанубий Корея 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришиш ва (ҚТЭМ) электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 60-70 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилганини таъкидлади. Шундай қилиб, Жанубий Корея компаниялари умумий қуввати 25 ГВт гача бўлган сузувчи шамол электр станцияларини қуриш лойиҳасини ишга туширди.

БМТнинг собиқ Бош котиби Панги Мун анжуманнинг фахрий меҳмони бўлди.

Халқаро энергетика кенгаши бош котиби Анжела Вилкас ўз нутқида бош мақсад энергия алмашинувига ўтиш эмас, балки углерод нейтраллигига эришиш воситаси бўлиши кераклигини, шу билан бирга, аҳолини иқлим ўзгариши ва углерод нейтраллиги масалалари бўйича хабардор қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. 

Муҳокама қилинган мавзулар қаторида «ақлли тармоқлар»ни ривожлантиришни таъминлаш, водород каби энергия манбаларининг имкониятларини ўрганиш, ундан саноат миқёсида электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланишни жадаллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорлик, барқарор энергия таъминотини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди. Барча мамлакатлар ва ижтимоий қатламлар учун ўтиш, атом энергиясининг энергия манбаи сифатида, гидроэлектр станциялари билан бир қаторда, энг паст эмиссия даражасига эга.

 «ЎзАтом» агентлиги  билан  ҳамкорлик шартномасини имзолаган «KEPCO» компанияси Жанубий Кореядаги электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш, шунингдек, атом энергияси, шамол энергетикаси ва кўмир энергетикасини ўз ичига олган электр энергияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган энг йирик электр компанияси ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net