Ўзбекистон делегацияси ?талиядаги халқаро чорвачилик кўргазмасида иштирок этди

29.11.2021 11:38

Р?М, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекчорванасл» агентлиги делегацияси  26-28 ноябрь кунлари ?талияда бўлиб ўтган «Кремона» халқаро чорвачилик кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жорий кўргазмада қатнашаётган 50 мингдан зиёд соҳа вакиллари 200 дан зиёд қишлоқ хўжалиги техника ва ускуналари, наслли қорамол, сутни соғиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технологиялари, биогаз ишлаб чиқариш, қуёш панеллари, автоматлаштириш, озуқа экинлари уруғлари ва ветеринария дори препаратлари етказиб берувчи компанияларининг маҳсулотлари билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Кўргазма доирасида 70 га яқин турли тадбир, жумладан, жерси (Jersey), брауншвиц (Brownswiss), гольштейн (Holstein) ва қизил гольштейн (Red Holstein) зотларига мансуб 400 бош қорамол танлови ва аукциони ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида ?талия қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ўрмончилик вазири Стефано Патуанелли ушбу кўргазмада ?талиянинг чорвачилик тармоғида муҳим инновация, барқарорлик ва ҳайвон саломатлиги бўйича эришилган ютуқлар ўрин олганини  таъкидлади.

Ўзбекистон делегация аъзолари ?талия қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ўрмончилик вазири ўринбосари Жан Марко Чентинайо, «CremonaFiera» халқаро кўргазмаси президенти Роберто Билони билан учрашувлар ўтказди. Ўзбекистонда олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги изчил ислоҳотлар, мавжуд салоҳият ва қулай инвестиция муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқотлар натижасида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма ишчи гуруҳи ташкил этиш ҳамда келгуси йилда ?талия қишлоқ хўжалиги компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Халқаро кўргазма доирасида Навоий ва Хоразм тадбиркорлариамда ?талия компаниялари ўртасида замонавий чорвачилик ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

 Ўзбекистон делегациясининг ?талияга ташрифи давомида БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг Ўзбекистонга масъул директори Фиди Ражонсон билан ҳам  учрашув ташкил этилди. Мазкур жамғарма иштирокида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда сутчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси самарадорлигини ошириш ҳамда келгусида чорвачилик тармоғида янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йил декабрь ойида БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида чорвачилик тармоғида хусусий инвестицияларни жалб қилиш мавзусига бағишланган амалий семинар ташкил этиш режалаштирилди.

Ўзбекистон  вакилларининг «Italcarni Srl» компанияси раҳбари Антонио Бова билан мулоқоти чоғида мамлакатимизда чорвачилик мажмуасини ташкил этиш, гўштни қайта ишлашга йўналтирилган лойиҳани амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Музокаралар якунида 2022 йил март ойида ушбу компания вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net