Ўзбекистон делегацияси ?сломободда транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди

11.09.2020 17:04

ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Покистон ?слом Республикаси денгиз ишлари бўйича федерал вазири Али Ҳайдар Заиди билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида ҳар икки давлат ҳудудлари орқали юк ташишни жадаллаштириш бўйича биргаликда чоралар кўриш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутиб транспорт ва логистика ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки томонлама шериклик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Покистон товарларининг ҳар икки мамлакат бозорларига эркин киришининг таъминланиши ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичларининг сезиларли даражада ўсишига хизмат қилиши тўғрисида ягона фикрга келди.

Шу йўналишда Покистон томони Ўзбекистон «Гвадар», «Карачи» ва «Қосим» портларининг ривожланган инфратузилмасидан фойдаланиши учун мақбул шарт-шароитларни биргаликда ишлаб чиқишда маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу борада тажриба алмашиш учун  яқин келажакда Покистонга транспорт соҳасидаги бир гуруҳ ўзбекистонлик экспертлар юборилади.

Музокаралар якунида муҳокама этилган йўналишлар бўйича амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш ва келишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Покистон ?слом Республикаси Денгиз ишлари бўйича федерал вазирлиги ва Покистон Миллий логистика корпорацияси (PNSC) раҳбарлари даражасида ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net