Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раҳбари Жанубий Кореяга ташриф буюради

22.05.2022 11:52

СЕУЛ, 22 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 23-27 май кунлари Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) раиси Акмалхўжа Мавлонов Жанубий Кореяда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф дастурида Корея Республикаси божхона хизмати (КБХ) раҳбарияти билан учрашув кўзда тутилган бўлиб, унда томонлар идоралараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раҳбари КБХ томонидан ташкил этиладиган Марказий Осиё давлатлари божхона хизматлари раҳбарлари учун савдо-сотиқни осонлаштириш сиёсатига бағишланган семинарда иштирок этади.

Хабар қилинганидек, 2021 йил сентябрь ойида КБХ раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Музокаралар якунида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ва Жанубий Корея божхона хизмати ўртасида касбий тайёргарлик соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш тўғрисида Меморандум имзоланган.

Ушбу Меморандумни амалга ошириш доирасида 2021йил 16-26 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси мутахассислари КБХ бўлинмаларида амалиёт ўтади. Ўзбекистонлик божхоначилар Жанубий Кореянинг электрон тижорат, хатарларни бошқариш, божхона маъмуриятининг янги технологиялари соҳасидаги тажрибасини ўрганди, Корея Республикаси божхона хизматининг халқаро аэропортлар ва портлардаги фаолияти билан танишди, шунингдек минтақавий божхона лабораторияларида тажриба алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net