Ўзбекистон чегараолди ҳудудлари раҳбарлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди минтақаларидаги ваколатли вакиллари йиғилишида ҳамк

09.12.2020 18:09

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, учрашувда жорий кўп қиррали шериклик масалалари, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича истиқболли чоралар муҳокама қилинди.

Савдо соҳасида ижобий тенденциялар қайд этилди - сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон-қирғиз товар айланмаси ҳажми 5 баробардан зиёд ўсди ва пандемия шароитида ҳам ижобий динамикани сақлаб қолди. ?кки мамлакат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси ва иқтисодиётларининг салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин келажакда 1 млрд доллар даражасигача етказиш мақсадида уни кўпайтириш бўйича қўшма чораларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу нуқтаи назардан, чегараолди савдо зоналарини, шунингдек, чегараолди вилоятларда улгуржи тарқатиш ва агрологистик марказларни яратиш истиқболлари қайд этилди, бу ўзбек ва қирғиз маҳсулотларини истиқболли бозорларга етказиб беришни ошириш ва товар айланмаси таркибини диверсификация қилишга имкон беради.

Томонлар, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар, хусусан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда юқори салоҳиятни қайд этдилар.

Шу муносабат билан келишилган лойиҳаларни ва савдо, транспорт ва ўзаро инвестициялар соҳасида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ амалий чораларни ўз ичига олган Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича Амалий чоралар режасини ("Йўл харитаси") икки томонлама ишлаб чиқишни тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясининг янги йўналишларини ишлаб чиқиш ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш бўйича қўшма чораларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Ҳукумат раҳбарлари даражасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-чи йиғилиши доирасида ?шбилармонлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш  ушбу чоралар доирасида амалга ошрилади.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Томонлар «ХХР-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўл йўлагидан фойдаланиш масаласида яқин ҳамкорликни давом эттирадилар.

Шунингдек, томонлар Марказий Осиё давлатлари орқали Хитойдан Европага мультимодал юк ташиш тизимида «Андижон-Ўш-?ркештам-Қашғар» автомобиль йўналишидан самарали фойдаланишни таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, томонлар келишилган автобус йўналишлари бўйича икки мамлакат ўртасида халқаро йўловчи ташишни қайта бошлашни тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ҳудудий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича амалий чораларга алоҳида эътибор қаратилди - ҳудудий қўламда юзага келаётган масалаларга тезкор муносабат билдириш ва уларни ҳал қилишда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш долзарблиги қайд этилди.

Ушбу ва бошқа масалалар учрашувдан кейин ўтказилган Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишида батафсил муҳокама қилинди, унда делегациялар раҳбарларидан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги Ҳукумат ваколатли вакиллари, шунингдек, икки давлат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилиш доирасида минтақавий кун тартибини ҳисобга олган ҳолда кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш жиҳатлари батафсил ва ҳар томонлама кўриб чиқилди, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда устувор вазифалар белгилаб олинди. Минтақалараро фаол ҳамкорлик қилиш асосида инвестиция, савдо, тадбиркорлик ва маданий-гуманитар шериклик соҳаларида чегара олди ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Ўзаро манфаатлар кесишмасининг кенг доирасини ва иқтисодий кооперациянинг янги шаклларини ўрнатиш бўйича истиқболли ғоялар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, устувор тармоқларда саноат кооперацияси ва қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш масалаларини кўзда тутган савдо-иқтисодий ҳамкорликни минтақавий даражада кенгайтириш бўйича икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари маъмуриятлари томонидан алоҳида "Йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишининг Баённомаси имзоланди.

Шунингдек, ташриф доирасида Қирғизистон делегацияси бир қатор ишлаб чиқариш объектлари, жумладан, «Эко-Керама» маиший сантехника ва қурилиш керамика ишлаб чиқариш заводи, «Narin Teks» тўқимачилик корхонаси ҳамда вино ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича «Frans Uzbekistan» ҚК фаолияти билан танишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net