Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Япония Бош вазирининг ўринбосарига «Дўстлик» орденини топширди

15.12.2020 11:19

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Японияга ташрифи чоғида Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида томонлар 2019 йилнинг декабрь ойида Японияга амалга оширилган ва икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга кучли туртки берган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган икки томонлама келишувларни жорий этишга содиқлигини билдирдилар ҳамда бу йўналишда биргаликда олиб борилган ишларнинг амалдаги натижаларини кўриб чиқди.

?лғор япон технологиялари билан синергияда бўлган Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ўзаро манфаатли инвестициявий шерикликнинг ишончли пойдевори эканлиги таъкидланди. Муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган «Мева-сабзавот соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳа биринчи босқичининг жорий этилиши агросаноат соҳасида 492та инвестициявий лойиҳани амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида 11 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу муносабат билан томонлар ушбу лойиҳанинг кейинги босқичларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмини келишиб олдилар, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати ва инфратузилмавий ривожланиш каби устувор йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўзаро тан олди.

Шунингдек, Япония ҳукуматига пандемияга қарши курашиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистонга кўрсатилган молиявий-гуманитар ёрдам учун миннатдорлик билдирилди.

Учрашув якунида Япония Бош вазирининг ўринбосари Таро Асога Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган беқиёс ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ тақдирланган «Дўстлик» орденининг топшириш маросими бўлиб ўтди.

Юксак давлат мукофотини қабул қилар экан, Таро Асо ўз фаолиятини юқори баҳолагани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди ва икки мамлакат ўртасидаги шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга содиқлигига ишонтирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net