Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Брюсселда устувор йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамл

11.02.2022 17:26

ТОШКЕНТ, 11 февраль. Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг ташрифи доирасида Брюссель шаҳрида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскис билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасидаги стратегик муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Асосий йўналишларда икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётгани ва турли даражадаги фаол мулоқот йўлга қўйилгани таъкидланди. Бу ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга томонларнинг ниятларини акс эттиради.

?кки томонлама тадбирлар, жумладан, «Е? – Марказий Осиё« саммити, «Е? – Марказий Осиё» шаклидаги Вазирлар учрашуви ҳамда яқин келажакда Европа ?ттифоқи юқори даражадаги вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Мазкур тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларнинг кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишилди. Шунингдек, Европа томонига шу йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун таклифнома топширилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик муҳокама қилинди. 2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,9 миллиард долларни ташкил этди, шу билан бирга Ўзбекистондан ускуналар, шунингдек тўқимачилик, кимё, чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари экспортининг ўсиши кузатилди. Мамлакатнинг Европа ?ттифоқидаги энг йирик савдо шериклари Германия, Литва ва ?талиядир. Томонлар қўшимча воситалардан фойдаланган ҳолда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги тўғрисида якдил фикр билдирди.

Жумладан, 2021 йилда Европа ?ттифоқи давлатларига ўзбек товарлари экспорти 30 фоизга ошгани туфайли Европа ?ттифоқининг Преференциялар бош тизими (GSP+) бенефициари мақомини олиш орқали Ўзбекистонга тақдим этилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон томони мамлакатда меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ташаббусларни биргаликда амалга ошириш, шунингдек, ушбу мақомни олиш жараёнида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган барча 27 халқаро конвенция қоидаларининг талабларини самарали жорий этиш учун Ўзбекистондаги Е? делегацияси ва Е?нинг тегишли институтлари билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Европа ?ттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик (КШҲТБ) тўғрисидаги Битим матнини келишиш бўйича биргаликдаги ишларнинг бориши ўрганилди. Музокаралар жараёнини фаоллаштириш ва яқин вақт ичида Тошкентда музокараларнинг навбатдаги раундини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши билан боғлиқ йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар икки томонлама музокаралар жараёнини жадаллаштиришга, шунингдек, яқин келажакда Женевада (Швейцария) Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг 5-йиғилишини ташкил қилиш имкониятлари устида иш олиб боришга келишиб олдилар.

Молиявий-техникавий ҳамкорлик масалалари алоҳида тартибда муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистонда ислоҳотларни илгари суриш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун Европа ?ттифоқидан 83 миллион евро миқдорида грантлар ажратишни назарда тутадиган Ўзбекистон билан 2021-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг ?ндикатив дастурини ҳаётга жорий этиш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олди.

Европа инвестиция банки (Е?Б) билан ҳамкорлик фаол ривожланаётгани таъкидланди. Айни пайтда Оролбўйи минтақасида иссиқлик ва сув билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳаларида қатор лойиҳалар кўриб чиқилмоқда.

Траст жамғармасининг инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолияти билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Жамғарма фаолияти ва ҳудудда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда кўрсатилаётган молиявий ёрдам учун Европа томонига миннатдорлик билдирилди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Е? жамғарманинг энг йирик донорлардан бири ҳисобланади.

Учрашув якунида томонлар умумий вазифаларни ҳал этишда икки томонлама шериклик ва яқин ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ўзаро тайёр эканликларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net