Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари раислигида ўтган йиғилишда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини кучайтириш бўйича долзарб вазифалар бе

29.11.2020 10:59

ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Урганч шаҳридаги студияда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик миссиялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари иштирокида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг маълумотига кўра, тадбир давомида вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг саноат ва ҳудудлар кесимида инвестиция ва экспорт фаолиятини кучайтириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Бир қатор тадбиркор ва экспортчилар ҳозирги пайтда мавжуд инвестиция ва экспорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи тизимли ва хусусий аҳамиятга эга бўлган муаммоларга дуч келаётгани аниқланди.

Шу боис, тадбиркорларни самарали қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида муайян корхоналарга ташриф буюриб, тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита ишлашни йўлга қўйиш лозимлигига эътибор қаратилди. Шу муносабат билан ?нвестициялар ва ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда тижорат банклари ходимларини республикамиз ҳудудларига юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Уларнинг вазифалари жойларда тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаб, тезлик билан ҳал этиш, шу билан бирга, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва экспортни кенгайтириш учун янги заҳираларини аниқлашдан иборатлиги айтилди.

?нвестиция ва ташқи савдо фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи алоҳида омиллар ҳам атрофлича ўрганилиб, тегишли раҳбарларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Хусусан, экспорт қилувчи корхоналарни газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Экспортчиларга молиявий кўмак кўрсатишда тижорат банкларининг фаоллиги йўқлиги ҳам қайд этилди – биргина ўтган ҳафтада экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Республика штабига экспортолди молиялаштиришга 85 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратишда кўмак сўраб 25 та ариза келиб тушгани таъкидланди. Шу боис тижорат банклари раҳбарларига тадбиркорлар ва экспортчилар билан фаол ишлаш, уларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш зарурлигига урғу берилди.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига алоҳида кўрсатмалар берилиб, улар хорижий ишбилармон доиралар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, ташқи бозорлардаги вазиятни ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш орқали янги салоҳиятли инвесторлар жалб этиш ва мамлакатимизда етиштирилган экспорт маҳсулотларига янги мижозлар топиш бўйича фаол иш олиб боришлари лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида иқтисодиётмизнинг тармоқларига инвестициялар жалб этиш ва экспорт ҳажмини янада ошириш учун мавжуд барча заҳираларни сафарбар этиш лозимлиги таъкидланди. Видеоконференция давомида берилган кўрсатмаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигига ҳам алоҳида урғу берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net