Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Германия ва Европа ?ттифоқи кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилд

01.08.2020 16:03

ТОШКЕНТ, 1 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов  Германиянинг кичик ва ўрта корхоналар федерал уюшмаси (BVMW) ва Европа ?ттифоқи кичик ва ўрта бизнес миллий ассоциацияси (CEA-PME) раҳбарлари, шунингдек, Германия саноат ва транспорт-логистика компаниялари вакиллари билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири манбасига асосланиб.

Тадбирда Ўзбекистондан тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари, Германия томонидан АКТ, электротехника, тиббий косметика, қурилиш материаллари ва бошқа қатор тармоқларда фаолият юритувчи «Шнайдер Груп», «Дурум», «ЭрЭсПе ?нтернешнл», «Медикос Косметик» каби 38 та Германия компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Видеоконференция чоғида инвестиция соҳасида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожланишининг истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли шерикликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди.

Немис бизнеси вакиллари компаниялар фаолияти ва Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан тақдимот ўтказди.

Немис тадбиркорлари Ўзбекистон ҳукуматининг инвестиция муҳитини яхшилаш, меъёрий-ҳуқуқий майдонни такомиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, коррупцияга қарши курашдаги ҳаракатларга ижобий баҳо берди, шунингдек, республикадаги фаолиятини кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Видеоконференцияда ёқилғи-энергетика, банк сектори, тариф ва нотариф тартибга солиш, солиқ маъмурчилиги соҳаларига бағишлаб сессияси йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда хорижий тадбиркор ва бўлажак шерикларга Ўзбекистондаги бизнес муҳит ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича кейинги қадамлар, жумладан, Германия кичик ва ўрта корхоналар федерал уюшмаси ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.

Шунингдек, Германия билан Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш, саноат кооперациясида шерикликнинг янги йўналишларини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net