Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги муҳим иқтисодий масалалар муҳокама қилинди

10.08.2020 15:58

АНҚАРА, 10 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси вакиллари Туркия савдо вазирлиги раҳбарияти билан онлайн-учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференцияда томонлар «Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режасини» муҳокама қилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19-20 февраль кунлари Туркияга расмий ташрифи чоғида иқтисодий ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг муҳим йўналишларини белгилаб берувчи комплекс режа қабул қилинди.

Хусусан, икки томонлама савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон билан Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тузиш шартлари бўйича музокараларни тезлаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Учрашувда ушбу тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар вазирликлар ва идораларнинг ўзаро мувофиқлаштирилишини кучайтиришга, шу жумладан кенгайтирилган ва тор доирадаги мунтазам учрашувлар орқали мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net