Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолашга тайёргарлик давом этмоқда

20.08.2020 10:38

CЕУЛ, 20 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тайёрлаш доирасида «Асосий шартлар тўғрисидаги битимни» имзолаш масалалари  икки мамлакат вакиллари ўртасидаги видеоконференцияда муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан вазирликлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Жанубий Корея делегациясига Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг ЭСТ сиёсат бюроси бош директори Ро Кеонки раҳбарлик қилди.

Онлайн музокаралар давомида битимнинг асосий шартлари тўғрисидаги тегишли бўлимлар, шу жумладан музокараларнинг умумий қоидалари, ҳажми, тузилиши ва турлари, бозорга киришни таъминлаш шартлари, маъмурий механизмлар, маълумотлар алмашинуви, шунингдек, жавобгар шахсларни аниқлаш бўйича фикр алмашилди.

Ро Кеонки жорий йилнинг 31 июль куни Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги Эркин савдо битим бўйича жамоат муҳокамалари бўлиб ўтганини ва унда кореялик экспертлар ушбу ҳукуматлараро ҳужжатни қўллаб-қувватлаганликларини таъкидлади. Эркин савдо битими бўйича музокаралар жараёнига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи муҳокама қилинаётган «Асосий шартлар тўғрисидаги битим»нинг имзоланиши ҳисобланади.

Тадбир якунида томонлар ҳужжатни яқин келажакда имзолаш учун ўрганишни давом эттиришга, шунингдек, видеоконференцалоқа орқали ишчи музокараларни ўтказишга келишиб олдилар.

Ушбу тадбир 7 июль куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ва Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг савдо бўйича музокаралар бўйича ўринбосари РК Ё Хан-ку ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг эришилган келишувларга мувофиқ бўлиб ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net