Ўзбекистон Америка Қўшма Штатлари билан божсиз савдо тартибини сақлаб қолди

04.11.2020 10:59

ВАШ?НГТОН, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Америка Қўшма Штатлари Президенти ?жро аппарати ҳузуридаги Савдо вакили (USTR) идораси Ўзбекистоннинг АҚШ билан божсиз савдо тартибидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонасининг маълум қилишича, октябрь ойи охирида АҚШ Президенти ?жро аппарати ҳузуридаги Савдо вакили идораси ?мтиёзлар бош тизими (GSP)ни Ўзбекистонга татбиқ этиш тартибини меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мезонидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш жараёнини тўхтатиш тўғрисидаги қарорини эълон қилган. USTR ушбу қарори билан Ўзбекистоннинг АҚШ билан божсиз савдо тартибидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолди ва республикага нисбатан 12 йилдан буён давом этиб келаётган мажбурий меҳнат масаласи бўйича ишни ёпди.

?мтиёзлар бош тизими - бу 1974 йилда қабул қилинган савдо қонунига биноан ривожланаётган мамлакатлардан АҚШга товарларни импорт қилишда маҳсулотларни божсиз олиб кириш тартибидир. 1994 йил август ойида Ўзбекистонга GSP бенефициари (АҚШга маҳсулотларни божсиз етказиб бериш ҳуқуқи) мақоми берилган.

Жорий йил 30 январь куни Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигидаги делегация Савдо вакили идорасида “Меҳнаткашлар ҳуқуқлари халқаро форуми” (ILRF)нинг мурожаатига биноан ўтказилган жамоатчилик муҳокамасида қатнашган эди. 2008 йил ILRF томонидан ана шундай йиллик тинглов ташкил этилиб, Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тизимли тарзда қўлланилаётгани масаласи кўтарилган ва мамлакатни божсиз савдо тартибидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талаби қўйилган эди.

Шундай қилиб, USTR томонлар келтирган далилларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистоннинг божсиз савдо тартибидан фойдаланиш имтиёзларини қайта кўриб чиқишга асос йўқ, деган хулосага келди.

АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер ташкилот хулосасини шарҳлар экан, мазкур қарорни қабул қилишда Ўзбекистон томонидан меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича қабул қилинган муҳим қадамлар эътиборга олинганини таъкидлади. Хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти ўтказган мониторинг натижаларига асосланиб, ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар натижасида болалар меҳнатидан мунтазам равишда фойдаланиш бартараф этилгани ва кетма-кет бешинчи йил давомида мажбурий меҳнат сезиларли даражада қисқартирилгани тан олинди. Савдо вакили Ўзбекистон эришган муҳим ютуқлар қаторида пахта териш бўйича мажбурий ҳажмлар бекор қилингани ва пахта теримчиларига иш ҳақи миқдорининг сезиларли даражада оширилгани ихтиёрий меҳнат учун шароит яратганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил октябрь ойида АҚШ савдо вакили идораси Вашингтондаги дипломатик ваколатхонамиз иштирокида ўтган тинглов натижалари бўйича Ўзбекистонга нисбатан 1999 йилда бошланган интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мезони бўйича қўлланилаётган  амалиётни бекор қилишга қарор қилган эди.

Шундай қилиб, Савдо вакили идорасида инсон ҳуқуқлари бўйича узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган барча тингловлар тўлиқ тўхтатилди ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги божсиз савдо тартиби сақлаб қолинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net