ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатга қиймати 7,4 миллион долларга тенг бўлган қалампир экспорт қилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт географияси 5 та давлатга кўпайган.
Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп Қозоғистонга экспорт қилган бўлиб, савдо ҳажми 2,3 миллион долларни ташкил қилган. Шунингдек, Россияга 1,3 миллион доллар, АҚШга 1,1 миллион доллар, Германияга 1 миллион доллар, Украинага 211,7 минг доллар, Бельгияга 152,9 минг доллар, Туркияга 126 минг доллар ва бошқа мамлакатларга 327,1 минг доллар миқдорда қалампир сотилган.