Ўзбекистон 42,5 миллион долларлик майиз экспорт қилди

27.11.2020 13:11

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 миллион 515 минг доллар қийматидаги 31 минг 550 тонна майиз экспорт қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, майизнинг 28 фоизи Хитойга, 14 фоизи Қирғизистонга  ва 10 фоизи Туркияга сотилган.

Шунингдек, жорий йил майиз экспорти Нидерландияга 7,4 баробар, Мўғулистонга 4,2 баробар ва Грецияга 1,5 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Канада, Франция, Покистон, Молдова, ?талия, Бангладеш ва Жанубий Кореяга майиз экспорти йўлга қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net