Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан картошка импорт қилди

29.12.2021 11:33

ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /"Дунё" АА/. Жорий йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан 53,2 миллион долларлик 455,8 минг тонна картошка импорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, картошка импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 74,2 минг тоннага ошган.

Ушбу турдаги маҳсулотнинг энг катта миқдори Қозоғистон (150 минг тонна), Эрон (136 минг тонна), Покистон (128 минг тонна), Қирғизистон (24 минг тонна), Нидерландия (11 минг тонна), Россия (4,5 минг тонна) ва Франция (616 тонна) каби мамлакатлардан харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга жами товар ва хизматлар импорти хажми 22482,1 миллион долларни ташкил қилган. Унинг таркибида асосий улушни машина ва транспорт ускуналари (32,8 фоиз), саноат маҳсулотлари (18,5 фоиз), шунингдек, кимё ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (14,5 фоиз) эгаллади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net