Ўзбекистон 13,8 миллиард дона атиргул экспорт қилди

05.11.2020 10:02

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитасига кўра, шу йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 19,8 миллион долларга тенг бўлган 13,8 миллиард дона атиргул экспорт қилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,8 миллион  долларга ошган.

 Ўзбекистондан  Қирғизистон,  Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия в абошқа давлатларга атиргул сотилган.  

Ҳудудлар кесмида Андижон вилояти энг кўп, яъни қиймати 6,4 миллион долларга тенг бўлган 3,8 миллиард дона атиргулни ташқи савдога йўналтирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net