Ўзбек мева-сабзавотларини Буюк Британияга экспорт қилишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

31.12.2020 13:21

УРГАНЧ, 31 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан “Урганч – Лондон” форматида «Perfect Logistics» (Ўзбекистон) ва «Nikkol Brothers» (Буюк Британия) компаниялари ўртасида онлайн-музокараларни ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълум қилишича, «Nikkol Brothers»  компаниясининг инвестиция бўйича директори Шумон Раҳмонга ўзбек ишлаб чиқарувчиси фаолияти, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиши ҳамда Буюк Британия бозорига экспорт қилиш истиқболлари тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, «Perfect Logistics» компанияси асосчиси Муҳаммаджон Абдримов экологик тоза янги ва қуритилган мева-сабзавотларни халқаро сифат стандартларига мувофиқ тарзда қадоқлаш ва саралашга қатъий равишда амал қилган ҳолда экспорт қилиш имкониятлари тўғрисида маълумот берди.

Британиялик тадбиркор Ўзбекистонда етиштирилаётган мева ва сабзавотлар ўзининг ажойиб таъми ва фойдали жиҳатлари билан ноёблигини ва британиялик истеъмолчилар томонидан севиб истемол қилинишини таъкидлади.

Музокаралар давомида Буюк Британиянинг йирик импортчиларига мева-сабзавот маҳсулотларини биргаликда етказиб бериш чора-тадбирлари муҳокама қилинди ва келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net