Ўзбек гилоси Россия бозорларида сотила бошланди

05.05.2020 14:09

ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Ўзбек гилосининг илк жўнатмаси Россияга муваффақиятли экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграциясининг телеграмдаги манбасига асосланиб.

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Новосибирскка ўзбек гилоси ортилган биринчи юк машинаси  кириб борган.

Ўзбек гилосининг бир килоси 550 рублдан (7,3 АҚШ доллари) сотилган ва шу нархда баҳоланаётган маҳаллий меваларга бўлган талабдан ҳам ошиб кетган. Чакана савдода эса ушбу маҳсулотнинг  нархи 1 кило учун 13 доллардан кўпроқ баҳоланади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35-50 минг тонна гилос экспорт қилади. Россия минтақадаги гилоснинг энг йирик харидори ҳисобланади ва йилига 100 минг тоннадан кўпроқ гилос сотиб олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net