Ўтган ўн йил ичида Хитойнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши 11,4 фоиздан 18 фоизга ошди

15.05.2022 11:26

ТОШКEНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. 2012 йилдан буён Хитойнинг иқтисодий салоҳияти янги босқичга кўтарилиб, жаҳон иқтисодиётида 20 фоизга яқинлашмоқда, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хитойнинг етакчи газеталаридан бири “Жэньминь жибао” маълумотига кўра, 2021 йилда ушбу мамлакат ялпи ички маҳсулоти (Я?М) ҳажми 114 триллион юанни ташкил қилган (17 триллион АҚШ долларидан ортиқ) ва унинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши 2012 йилдаги 11,4 фоиздан 18 фоизга етган.

“Хитойнинг дунёдаги иккинчи йирик иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат сифатидаги мавқеи нафақат мустаҳкамланди, балки янада яхшиланди, - деб ёзади нашр. – Хитойда аҳоли жон бошига Я?М 12 минг 500 долларга етди, бу юқори даромадли мамлакатларга жуда яқинлашди дегани. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти ўсишига қўшган ҳиссаси тахминан 30 фоизни ташкил этди. Буни ҳақли равишда энг катта иқтисодий ўсиш двигатели дейиш мумкин бўлади”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net