Урганчда Ўзбекистон – Қозоғистон иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтади

25.02.2020 10:57

УРГАНЧ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон – Қозоғистон иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун ҳамкор мамлакат вакилларининг Урганч шаҳрига келиши давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу форум Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Унинг доирасида икки мамлакат ҳудудлари ишбилармон доиралари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ўртасида учрашув, етакчи корхоналар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади.

Тадбирда Қозоғистондан келган 250 дан ортиқ, шунингдек, мамлакатимиз турли вилоятларининг 150 га яқин ишбилармон доира вакиллари иштирок этади.

Форумнинг асосий тадбирлари 26 февраль кунига мўлжалланган. Унинг очилишида икки мамлакат Ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net