«Ург текс» жамияти томонидан биринчи чоракда 1 миллион 400 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди

09.05.2020 12:15

УРГАНЧ, 9 май. /«Дунё» АА/. Пандемия шароитида Хоразм вилоятида 8 минг 923 та корхона фаолияти тўхтатилган эди. Бироқ санитар-гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда йирик ишлаб чиқариш тармоқларининг иш фаолияти қайта тикланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси манбасига асосланиб.

Хусусан, «Ург текс» жамияти вилоятда ип-калава ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан ҳисобланади. 500 дан ортиқ киши меҳнат қиладиган ушбу корхона ўтган йили хорижга 2 миллион 300 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилди.

Жорий йилнинг 4 ойи давомида эса экспорт ҳажми 1 миллион 400 минг долларни ташкил этди. Солиқ кодексининг 260-моддасига биноан экспорт операцияларини амалга ошираётганлиги учун қўшилган қиймат солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилмоқда. Бу ҳам мамлакатимизда солиқ тўловчиларга берилаётган имкониятлардан бири ҳисобланади.

Маҳсулотлар, асосан, Хитой, Туркия, Эрон ва Қозоғистонга сотилган. ?шлар тўрт босқичда ташкил этилган корхонада ишчиларнинг санитар-гигиена қоидаларига амал қилиши, тозаликни сақлаши қатъий назоратга олинган.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net