Туркиянинг «Komtel» компанияси Ўзбекистонга сармоя киритишга тайёр эканини тасдиқлади

11.03.2020 18:05

ТОШКЕНТ, 11 март. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда Тошкентда «IBS/DAS технологияларини Ўзбекистон Республикаси телекоммуникацияси соҳасида муҳим инновацион ечим сифатида жорий этиш» мавзусида ташкил этилган давра суҳбати чоғида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир ?нновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Hilton Tashkent City» ва Туркиянинг «Komtel Technologies» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Давра суҳбати телекоммуникация тармоқлари инфратузилмасига юқори технологик ечимларни жорий этиш, биноларда мобил тармоқ сигналларини (IBS) тарқатиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилди. Унда мамлакатимиз йирик инфратузилма объектларида мустаҳкам мобил алоқа қамрови ва мобил сигналларни яхшилаш масалалари ўрганилди.

Туркиянинг «Komtel Technologies» компанияси учрашувда мульти технологиялар ва мобил операторларга хизмат кўрсатиш, ялпи мобил алоқа қамровини таъминлаш технологиялари бўйича қатор инновацион ечимларни таклиф этди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, телекоммуникация тармоқлари учун инфратузилмаларни яратиш, биноларда мобил тармоқ сигналлари тарқатишни кенгайтириш тизимини жорий этишга сармоя киритишга тайёр эканини тасдиқлади.

Бу борада инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қаратилган меморандум ?нновацион ривожланиш вазирлиги билан «Komtel Technologies» компанияси ўртасида имзоланди.

Давра суҳбати доирасида «Hilton Tashkent City» ва марказ лойиҳаси тақдимоти, муҳандислик ва Ўзбекистонда лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф этилаётган бизнес моделларнинг техник таҳлили ҳам амалга оширилди.

Учрашув якунида телекоммуникация тармоқлари инфратузилмасида юқори технологияли ечимларни жорий этиш, қисқа муддатларда уни амалга ошириш бўйича якуний бизнес моделни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net