Туркиялик ишбилармонлар билан учрашув

18.02.2020 17:38

?СТАНБУЛ, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси делегацияси Туркиядаги сафари чоғида Мустақил саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси (MUSIAD) аъзолари билан музокара олиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири уюшма хабарига таяниб.

Туркия тадбиркорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи мазкур ташкилот мамлакатда нуфузли саналади, қатор хорижий давлатларда ўз филиаллари ва вакилларига эга.

Учрашувда Ўзбекистон электротехника саноатини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Соҳага хорижий ҳамкорларни кенг жалб этиш, янги сармоявий лойиҳалар асосида қўшма корхоналар ташкил этиш, туркиялик бизнесменлар билан электротехника саноати тармоқларида биргаликда ишлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз делегацияси MUSIADнинг Европадаги вакилларининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Унда йирик корхоналар вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Туркиялик тадбиркорларга Ўзбекистонда амалга ошириш мумкин бўлган янги истиқболли лойиҳалар, тадбиркорларга яратилган кенг кўламли шарт-шароитлар ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳуқуқий кафолатлар, имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, келгусида ҳамкорликда ишлаш бўйича таклифлар ўртага ташланди. Соҳага тўғридан-тўғри инвестиция киритиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Туркиялик тадбиркорлар юртимизда жорий йил 5-6 март кунлари ўтказилиши кутилаётган Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net