Туркия компанияси Ўзбекистон аграр секторида янги инновацион технологияларни жорий қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда

27.12.2021 09:57

ТОШКЕНТ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида Туркиянинг турли секторларида фаолият олиб борувчи «Ihlas Holding» компанияси ижрочи директори Расим Кан Айтогу бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, тадбирда мамлакатимиз аграр секторини янги инновацион технологияларни жорий қилиш орқали ривожлантириш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар чоғида Туркия вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлигини эътироф этиш баробарида, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор механизм ва технологияларни ҳамкорликда жалб этишга тайёр эканини таъкидлади.

 Ўз навбатида, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир нечта лойиҳа, шу жумладан, республика ҳудудларида амалга ошириладиган пилот дастурларни таклиф этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net