Туркия ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

14.05.2020 17:01

АНҚАРА, 14 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига кўра, мамлакат ?чки ишлар вазирлиги Туркия ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилгани тўғрисида маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Эндиликда хорижлик ҳайдовчиларга иложи борича тезроқ мамлакатдан чиқиб кетиш шарти билан 14 кунлик карантин даврини кутмасдан Туркия ҳудудига киришга рухсат берилади.

Кема орқали хорижий юк ташувчиларга (“Ro-Ro” амалиётлари) “Зонгулдак-Черноморск (?лличивск)”, “?станбул-Черноморск”, “Карасук-Черноморск”, “Константа-Карасу”, “Ташужу-Триполи” ва “Мерсин-Ҳайфа” йўналишларида ташишни амалга оширадиган кема бортида бўлишларига рухсат берилади (илгари ҳайдовчиларнинг кемага киришига рухсат берилмаган, фақат ярим тиркамалар /тиркамалар қабул қилинган).

Касаллик аломатлари аниқланган тақдирда чет эллик ҳайдовчиларнинг Туркия ҳудудига кириши тақиқланади.

“Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳудуди орқали халқаро юк ташишни режалаштираётган фуқароларга Туркия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилади”, дейилади хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net