Туркия бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

13.02.2020 14:22

ТОШКЕНТ, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон делегацияси Туркияда бўлиб, мамлакат ишбилармон доиралари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Мамлакатимиз делегацияси таркиби вазирликлар, қўмиталар мутасаддилари ва компаниялар раҳбарларидан иборат.

Сафар доирасида делегация раҳбари – ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркиянинг энергитика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик,  кимё саноати, геология-қидирув, қурилиш, уй-жой, махсус саноат зоналарини бошқариш, автомобиль, соғлиқни сақлаш, таълим, меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳасидаги йирик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Жумладан, “Acibadem”, “Baycar”, “Dunyagoz”, “Zorlu”, “Vestel”, “Eczacibasi”, “Azom Enerji”, “Tekfen Holding”, “Esan”, “Gebze”, “Coskinoz Holding”, “Kani-Med”, “Sahlanlar Gida”, “Yenigun Holding”, “ILCI Holding” ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашувларда самарали инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш истиқболла  ри кўриб чиқилди.

Музокаралар якуни бўйича фойдали келишувларга эришилди. Ҳамкорлик учун мавжуд имкониятларни ўрганишга қаратилган ҳаракатлар белгилаб олинди. Лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида Туркия компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net