Туркия билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди

03.03.2020 11:04

ТОШКЕНТ, 3 март. /“Дунё” АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Элчи Меҳмет Сурайя Эр билан мулоқот чоғида Туркия билан эришилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизми ва муддатлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали иқтисодий ҳамкорликнинг фаоллашувига кучли туртки бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга расмий ташрифи якунлари ва амалий натижалари муҳокама қилинди.

Вазир С.Умурзоқов музокараларда “Туркия билан эришилган ҳар бир лойиҳа Ўзбекистон иқтисодий ривожланиши учун алоҳида устувор аҳамият касб этади”, дея қайд этди.

Унинг билдиришича, Ўзбекистон томони туркиялик инвесторлар ва савдо шерикларнинг муваффақиятли фаолияти учун зарур шароитни яратиш бўйича мақсадли чоралар кўради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил февраль ойида Туркияга расмий ташрифи натижаси ўлароқ ташкил этилди.

Мамлакатимизда олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар ва савдо шартномаларни амалга ошириш формати, механизмлари ва муддатларини белгиловчи алоҳида ҳукумат қарори қабул қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net