Туркий тилли давлатлар бош прокурорлари кенгаши тузилди

02.11.2021 12:05

БОКУ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжон пойтахтида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош прокурорларининг биринчи йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматулла Йўлдашев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Учрашув чоғида томонлар ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Ташкилотга аъзо давлатлар бўлимлари ўртасидаги мувофиқлаштириш ва тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш трансчегаравий таҳдидларни, жумладан, экстремизм, наркотрафик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Йиғилишда томонлар яқин алоқалар ўрнатиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, прокурорлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, тажриба алмашиш мақсадида «Туркий тилли давлатлар бош прокурорлари кенгашини тузиш тўғрисидаги низом»ни имзолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net