Турк компанияларининг Наманган вилоятига инвестиция киритиш имкониятлари ўрганилди

20.01.2021 10:40

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Наманган вилоят ҳокимлигида Туркиянинг «HBB» ва «Etalon homes» компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вилот ҳокимлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида мазкур компаниялар томонидан вилоятга инвестициялар киритиш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, қуёш электр станцияси қуриш, табиий тош қазиб олиш, термик иссиқхона барпо этиш лойиҳалари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, вилоятда йўл ҳаракати назорати тизими фаолиятини мақбуллаштириш, «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Вилоят раҳбари учрашувда иштирок этаётган мутасаддиларга мазкур лойиҳаларни туркиялик инвесторлар билан биргаликда жойида кўриб чиқиш ва икки томон учун самарали ечимларни топиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net