Тулуза шаҳри ҳокимлиги вакиллари билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди

04.03.2020 11:18

ПAР?Ж, 4 март. /«ДУНЁ» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси делегацияси Тулуза шаҳри ҳокими ўринбосарлари Жан Клод Дардоулет ва Максим Бойе билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Учрашувнинг мақсади иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда минтақалараро алоқаларни ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Франция томони авиация, космик тадқиқотлар, тиббиёт ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлади. Буюк олим, мутафаккир ва давлат арбоби – Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани миқёсидаги аҳамиятини инобатга олиб, Тулузада олим ҳайкалини ўрнатиш лойиҳаси имкониятлари муҳокама қилинди.

Минтақалараро мулоқотни фаоллаштириш мақсадида Тулуза Савдо-саноат палатасида Ўзбекистоннинг сармоявий, илмий ва сайёҳлик салоҳиятини тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция делегациясининг икки мамлакат минтақаларига қўшма ташрифларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Тулуза – Франциянинг энг йирик маданий, илмий ва саноат марказларидан бири. Париж, Марсел ва Лиондан кейин аҳолиси сони бўйича мамлакатда тўртинчи ўринда туради. Бой космик инфратузилма, саноат корхоналари, илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, «AIRBUS», «THALES Alena Space» каби етакчи аэрокосмик компанияларнинг бош қароргоҳи мазкур ҳудудда жойлашган. Бу эса шаҳарнинг Европа космик пойтахти, деб номланишига сабаб бўлган. Статистик маълумотларга кўра, Тулузага ҳар йили 5,5 миллион сайёҳ келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net