Транспорт вазирлигида Тошкент халқаро ва минтақавий аэропортларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Туркия музокаралари бўлиб ўтди

28.01.2021 10:59

ТОШКЕНТ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Туркиянинг “ТАV Airports Holding” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик маълумотига асосланиб.

Транспорт вазири в.б. ?лҳом Маҳкамов ҳамда “ТАV Airports Holding” компанияси президенти Сани Шенер мамлакатимиз аэропортларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда мамлакатимизда авиация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида маълумот берилди. Ўз навбатида «TAV Airports Holding» мутахассислари компания фаолияти, асосий йўналишлари ва Ўзбекистонда режалаштираётган лойиҳалари борасида тақдимот ўтказди.

Компания президенти Сани Шенер “Тошкент” халқаро аэропорти ва ҳудудий аэропортларни ривожлантириш масаласида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net