Тошкентда ядро энергетикасининг замонавий муаммоларига бағишланган халқаро конференция бошланди

23.11.2021 11:19

ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида «Ядро энергетикаси ва ядровий технологияларнинг ҳозирги замондаги муаммолари» мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

23-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда 10 мамлакатдан 195 нафар олим қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, Россия, Беларусь ва Қозоғистондан соҳанинг таниқли мутахассислари анжуманда гибрид шаклда иштирок этса, Австралия, Озарбайжон, Миср, ?талия ва боқа қатор давлатлар вакиллари олимлари онлайн шаклда қатнашиш истагини билдирган.

Ўтказилаётган конференциянинг асосий мақсади фундаментал ва амалий ядро физикасининг ҳозирги замондаги тенденциялари, ядро энергетикаси, ядро технологияларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, ядровий тиббиёт соҳаларидаги дунё миқёсида эришилган ютуқлар билан кенг кўламда танишиш ва халқаро илмий алоқаларни янада кенгайтиришдан иборат.  

Конференция  дастуридан «Ядро физикаси», «Ядро энергетикаси  ва ядро-энергетик қурилмалар келажаги», «Ядровий технологиялар», «Ядровий ва радиациявий хавфсизлик» каби мавзуларда маърузалар ва муҳокамалар ўрин олган. Ялпи мажлисда 20 та, шўъба мажлисларда эса 130 дан ортиқ маъруза тақдим этилади.

Шунингдек конференцияда олим ва мутахассисларининг илмий изланишларда кооперация масаласи ҳам муҳокама қилинади.

  Маълумот учун, Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик илмий текшириш маскани ҳисобланади. ?нститутнинг илмий бўлинмалари ва тадқиқот ядро реактори, циклотрон, электрон тезлатгичи, гамма қурилмаси ва нейтрон генератори каби ноёб объектлари базасида ҳозирги замон фан ва техникасининг истиқболли йўналишларини қамраб олган хомашё, буюм ва асбоб-ускуналар импорти ўрнини босувчи, жаҳон бозори талабларига жавоб берувчи экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган фундаментал ва амалий изланишлар олиб боради.

?лмий муассаса тадқиқотчиларининг ишланмалари республикамизда ва хорижда кенг миқёсда тадбиқ этилмоқда. Бундан ташқари институтнинг «Радиопрепарат» ва «Тезлатгич» МЧЖ шўъба корхоналарида ишлаб чиқарилган радиоактив изотоплар харидоргир маҳсулотлар ҳисобланади.

?нститут хориждаги салоҳиятли илмий марказлар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган. Хусусан, Европа ядро тадқиқотлари маркази, АҚШнинг Ферми номидаги Миллий тезлатгичлар лабораторияси, Аргон, Ливермор, Шимолий Тинч океан ва Сандия Миллий лабораториялари, Россиянинг Ядро тадқиқотлари бирлашган институти, “Росатом”, Қозоғистон Миллий ядро маркази ва бошқа мамлакатларнинг қатор университетлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Халқаро атом энергетикаси агентлиги билан ядровий ва радиациявий хавфсизлик масалалари бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net