Тошкентда Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади

21.02.2020 11:46

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети билан Тошкент ушбу олий таълим муассасаси филиалини очиш юзасидан кел келишувга эришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Ҳамкорликка оид меморандум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 февраль кунлари Туркияга ташрифи доирасида имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини очиш ташаббуси 2019 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ?шбилармонлар кенгаши чоғида илгари сурилганди.

Ўзбекистонда фаолият бошлаши кутилаётган университет филиалида “Дуал таълим тизими” асосида бизнес ва тадбиркорлик йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net