Тошкентда ?ТБ Бошқарувчилари кенгашининг 46-йиллик анжумани ўз ишини бошлади

02.09.2021 15:38

ТОШКЕНТ, 2 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Тошкент шаҳрида мусулмон дунёси давлатларини бирлаштирувчи ААА рейтингига эга бўлган ?слом тараққиёт банки (?ТБ) Бошқарувчилари кенгашининг 46-йиллик анжумани ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тадбир “COVID-19 шароитларида барқарорликни юксалтириш” бўйича панель муҳокамаси билан очилди ва унинг доирасида ?ТБ иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги барқарорлик индекси жорий этилганлигини эълон қилди.

?ТБ Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир, COVID-19 пандемиясидан кейин индекснинг яратилишига нима сабаб бўлгани ҳақида қўйидаги фикрларни билдирди: "COVID-19 пандемиясининг энг оғир сабоқларидан бири иқтисодий барқарорликнинг муҳимлиги бўлди. Бизнинг иқтисодий тизимларимиз бугунги кунда глобаллашган ва мураккабдир. Шунинг учун ушбу индексни сиёсатчиларга янада барқарор иқтисодиёт яратиш борасидаги ютуқларини кузатишга ёрдам бериш учун ишлаб чиқдик".

Сессияда иқтисодий барқарорликни оширишнинг долзарб механизмлари, хусусан, оилалар ва тадбиркорларни манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш амалиёти ҳамда пандемиядан меҳнат ресурсларини трансформация қилиш учун имконият сифатида фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Барқарорлик индекси ?ТБга аъзо 57 мамлакат сиёсатчиларига иқтисодий барқарорликни яхшилаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг боришини кузатишда ёрдам бериши тахмин қилинмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net