Тошкентда «InnoWeek.Uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

24.11.2021 11:23

ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Кеча Тошкентда «InnoWeek.Uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, «InnoWeek.Uz-2021»   халқаро ҳафталигида 50 га яқин хорижий давлатлардан ва маҳаллий илмий-инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар вакиллари, экспертлар, олимлар қатнашмоқда.

Ҳафталик очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов, Татаристон Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт вазири Мидхат Шагиаҳметов иштирок этди.

27 ноябрга қадар давом этадиган анжуман доирасида қатор тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Ташкилотчиларга кўра, бу йилги «InnoWeek.Uz-2021» ҳафталигида пандемиядан кейинги даврда инновациялар, яшил технология ва сунъий интеллектга асосий эътибор қаратилмоқда.

«InnoWeek.Uz» бу йил тўртинчи бор ўтказилмоқда, шу давр ичида унда дунёнинг 110 та давлатидан 245 та хорижий компания ва илмий-тадқиқот институтларининг 1000 дан ортиқ вакиллари 660 та инновацион маҳсулотлар билан иштирок этди.

Ҳафталик доирасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланмоқда. Хусусан, кеча «Миллий венчур фонди UzVC» МЧЖ ва Татаристон инвестиция-венчур жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, «Яшнобод» инновацион технопарк ва «IT-Park» юқори технологиялар соҳасида технопарк» ДАК ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

?нновацион ривожланиш вазирлиги биносида ўтказилаётган тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари учун халқаро инновациялар ярмаркаси ҳам  очилди. Биринчи қаватда яшил энергетика соҳасида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларнинг илмий лойиҳалари, стендларини кўриш мумкин. ?ккинчи қаватда университетлар, маҳаллий тадбиркорлар ва технологик марафон иштирокчиларининг лойиҳалари намойиш этилмоқда. Учинчи қаватда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг стендлари, тўртинчи қаватда эса ?нновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Яшнобод инновацион технологиялар парки резидентларининг маҳсулотлари жой олган.

Бугун инвесторлар томонидан маблағ билан таъминланадиган ғолиб стартаплар номи  аниқланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net