Тошкентда II Глобал агросаноат форуми очилди

15.06.2021 17:03

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /«Дунё» АА/. 15-16 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ»да барқарор қишлоқ хўжалиги ва SMART -  технологиялар, инновация, фан ва таълимга бағишланган II глобал агросаноат форуми (UGAF 2021 /AGROWORLDUZBEKISTAN) бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, тадбирнинг асосий қисми «Атриум 2» залида бўлиб ўтади.  16 июнь куни соат 15:00 эса Тошкент вилоятидаги AKIS - қишлоқ хўжалиги билим, инновация, маслаҳат ва хизматлар марказига ташриф режалаштирилган.

Форум  дастурида қишлоқ хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалиги соҳасини жадал рақамлаштириш бўйича ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев, Европа ?ттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги ҳамкорлик сектори раҳбари Франсуа Бежо, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори вазифасини бажарувчи Матье Лемуан  ҳамда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги етакчи қишлоқ хўжалиги иқтисодчиси Сергей Зорянинг чиқишлари  режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net