Тошкентда Ҳаракатлар стратегияси ижросига бағишланган халқаро конференция ўтказилади

05.10.2021 16:28

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳридаги «International» меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси натижаларига бағишланган «Ўзбекистон: беш йил ичида жадал ислоҳотлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу йирик анжуман онлайн ва оффлайн шаклларда уюштирилади.

?штирокчилар Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган изчил чора-тадбирлар, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг замонавий ривожланиши, унинг ютуқлари ва истиқболлари, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш чоралари, диний бағрикенглик, республиканинг халқаро майдондаги ташаббуслари ва ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари, бошқа долзарб мавзулар атрофида мунозаралар ўтказади.

Тадбирда миллий парламент, ҳукумат аъзолари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net