Тошкентда БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун Махсус дастури (SPECA)нинг иқтисодий форуми ва Бошқарув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

21.11.2021 11:18

ТОШКЕНТ, 21 ноябрь. /«Дунё» АА/. 17-19 ноябрь кунлари Тошкентда “Пандемиядан сўнг яшил ва инклюзив иқтисодиётни ривожлантириш учун барқарор транспорт ва савдо тизимлари” мавзусида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича Махсус дастури (SPECA)нинг ?қтисодий форуми ҳамда мазкур Дастурнинг Бошқарув кенгашининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

SPECA 2021 Форуми минтақада барқарор савдо ва транспортни ривожлантириш ва уларнинг иқтисодиётнинг экологик жиҳатдан хавфсизлиги, циркулярлиги ва инклюзивлигини оширишга ҳисса қўшишига бағишланган. Тадбирнинг мақсади муайян мақсадларга эришиш, минтақавий ташаббус ва стратегияларни қабул қилиш ҳамда уларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ амалий ҳаракатларни белгилаш учун кўп томонлама мулоқотни фаоллаштиришдан иборат.

?нвестициялар ва ташыи савдо вазирлиги маълумотига кщра, тадбирда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ?жрочи котиби ўринбосари Дмитрий Марьясин, SPECAга аъзо мамлакатлар - Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия минтақавий маркази (ПДММ) вакиллари, Европа ?ттифоқи (Е?), Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ), шунингдек, бошқа давлатлар ва ташкилотлар вакиллари ва экспертлари иштирок этди.

Форумнинг ялпи мажлисини очар экан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, БМТ Бош котибининг ўринбосари ва БМТТД ?жрочи котиби Ольга Алгаерова шунингдек, БМТ Бош котибининг ўринбосари ва БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича ?қтисодий ва ижтимоий комиссиясининг ?жрочи котиби Армида Салсия Алишахбана иштирокчиларга видеомурожаатлар йўллади.

Ўзбекистон томони SPECA ҳудудининг мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этди. Жумладан, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ва SPECAга аъзо мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси икки баробарга ошди ва 5 млрд долларга етди, SPECAга аъзо мамлакатлар капитали иштирокидаги янги корхоналар сони эса 2017 йилдан бошлаб 5 баробар ўсди ва 1983 тага етди.

Ўзбекистонда иқтисодиётни эркинлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай муҳит яратиш, инвесторлар ва хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш, ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида устувор вазифалар белгиланди. Хусусан, SPECAга аъзо мамлакатлар иқтисодиётларининг рақобатдош устунликларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд савдо тўсиқларни бартараф этиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш ҳисобига умумий бозори 127 млн кишидан ортиқ бўлган SPECA ҳудудидаги мамлакатлари ўртасида умумий савдо айланмасини 2025 йилга бориб камида икки баробарга ошириш лозимлиги ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон томони бир қатор таклифларни илгари сурди. Жумладан, мамлакатда 2022 йилда инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик бўйича SPECA ?шчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш ҳамда кейинчалик ушбу платформани минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида такомиллаштириш ғоялари илгари сурилди. Бундан ташқари, трансчегаравий иқтисодий ва экологик ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун SPECA Жамғармасини шакллантириш ташаббуси устида ишлаш ва аъзо мамлакатларда SPECAнинг самарали фаолиятини ташкил этиш учун Ташкилот Котибиятини ташкил этиш таклиф этилди.

Тадбирда Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш, саноат ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича қўшма дастур қабул қилиш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, қайта тикланадиган ва водород энергетикасини ривожлантириш дастурини илгари суриш, йирик логистика инфратузилмаси лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, ягона тарифлар ва кўп томонлама транспорт преференцияларини жорий этиш орқали минтақада транспорт ва транзит салоҳиятини юксалтириш орқали муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.

Тадбир давомида “SPECA ҳудудида барқарор савдо муносабатлари”, “SPECA мамлакатларида барқарор транспорт, савдо ва туризмга доир циркуляр иқтисодиёт тамойилларини қўллаш”, “Барқарор ривожланиш мақсадларида инвестицияларни молиялаштиришнинг инновацион механизмлари ва воситалари”, “Барқарор ривожланиш учун аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш: SPECA минтақаси учун COVID-19 пандемияси ва ундан кейинги даврда сиёсий муаммолар”, “Диққат марказида Ўзбекистон: Ўзбекистон ва унинг минтақавий ҳамкорликдаги ўрнига мўлжалланган тадқиқот ва лойиҳалар тақдимотларини ташкил этиш” мавзуларида панель сессиялари ўтказилди.

?қтисодий Форум якунида пандемиядан кейинги даврда экологик тоза, циркуляр ва инклюзив иқтисодиётни тиклаш учун SPECA ҳудудида транспорт, савдо барқарорлигини ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича Тошкент баёноти қабул қилинди.

Шунингдек, SPECA ҳудудининг иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, уни барқарор транспорт тизимининг маркази сифатида шаклланиши учун шарт-шароитлар яратиш, ички савдо тартиботларини янада соддалаштириш, Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришишни жадаллаштириш ҳамда минтақада барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш учун нормалар, стандартлар ва воситалардан самарали фойдаланишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган 2021 йилдаги SPECA кунларининг якуний тадбири сифатида ушбу Дастур Бошқарув кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Йиғилиш якунлари бўйича 2022-2023 йиллар учун SPECA ?ш режаси, сув, энергетика ресурслари ва атроф-муҳит, барқарор транспорт, транзит, савдо, инновация ва технологиялар, гендер ва БРМ бўйича SPECA ?шчи гуруҳларининг ҳисоботлари қабул қилинди.

Бошқарув кенгаши шунингдек, Дастур кун тартибининг асосий йўналишларини, шу жумладан, Жамғарма ва SPECA Котибиятини ташкил этишни ўз ичига олган ўндан ортиқ муҳим қарорлар қабул қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net