Тошкентда биринчи халқаро ёшлар инновацион форуми ўтказилади

10.03.2020 18:02

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлигида Россия Федерациясининг «Евроосиё инжиниринг компанияси» президенти Муҳаммад Муҳиддинов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда ?нновацион ғоялар ҳафталиги – «InnoWeek 2020» доирасида Ўзбекистонда илк бор «World Youth Innovation Forum – 2020» халқаро ёшлар инновацион форумини ўтказишда ҳамкорликка келишиб олинди.

Ўзбекистонда «World Youth Innovation Forum – 2020» биринчи халқаро ёшлар инновацион форумини ўтказишдан мақсад истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ жалб қилиш, шу орқали мамлакатда инновация соҳасини рағбатлантириш ва фаоллаштиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу форум миллий инновация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имконини беради. Шу мақсадда Форум негизида давлат, бизнес ва инновация соҳаси вакиллари учун доимий платформа яратилади.

Маълумот ўрнида, Евроосиё инжиниринг компанияси халқаро инжиниринг, молия ва илмий-техник институтларни бирлаштирувчи инновация марказидир. Компания энергетика ва ресурсларни тежаш, қишлоқ хўжалиги, экология ва муҳандислик соҳаларида халқаро лойиҳаларни амалга ошириш фаолияти билан шуғулланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net