Тошкентда «Беларусь – Ўзбекистон аграр форуми» бўлиб ўтади

21.02.2020 11:29

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Тошкент шаҳрида «Беларусь – Ўзбекистон аграр форуми» бўлиб ўтади. Форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи, чакана савдо, ускуна ва технологияларни етказиб берувчи, инвестор, дизайнер ва саноат университетлари вакиллари иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси Ахборот хизмати манбасига таяниб.

 Форумга Беларусь Республикасидан 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 нафарга яқин вакиллари қатнашиши кутилмоқда. Унинг доирасида Беларусь ва Ўзбекистон корхоналари ўз экспорт имкониятларини намойиш этади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик ва сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш, уни қуриш, энергия тежамкор ресурслардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашилади.

Беларусь – Ўзбекистон аграр форумида иштирок этиш учун тадбирнинг uz.produkt.by расмий сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net