Тошкентда “Agro World Uzbekistan – 2020” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

11.03.2020 18:06

ТОШКЕНТ, 11 март. /"Дунё" АА/. “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Қишлоқ хўжалиги – Agro World Uzbekistan – 2020” халқаро кўргазмаси иш бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу тадбир илғор халқаро тажрибани оммалаштириш, шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, тармоқлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва экологик тоза маҳсулотни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган.

Agro World Uzbekistan – халқаро миқёсда мамлакатимиз агросаноат мажмуасини ривожлантиришда муҳим воқеа ҳисобланади. Жорий йилда ўн бешинчи марта ўтказилаётган кўргазма ўзбекистонлик фермерларнинг глобал ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан учрашадиган муҳим манзилдир.

Ўз навбатида, тадбир хорижий ишлаб чиқарувчилар учун Ўзбекистоннинг ривожланиб бораётган бозорига киришга ёрдам беради.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон глобал агросаноат форуми – UGAF 2020 очилди. Унинг дастурида Европа, МДҲ мамлакатларидан таниқли маърузачилар, қишлоқ хўжалиги корхоналари, молиявий хизматлар, инновацион дастурлар, илмий тадқиқотлар ва ходимлар, давлат секторининг юқори даражадаги вакиллари иштирок этмоқда.

Сессия йиғилишларида қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарорлиги, қишлоқ хўжалигининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш учун инновацион ечимларни излаш масалалари муҳокама қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net