Тошкент вилоятида узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича ?талия тажрибаси тадбиқ этилади

10.01.2022 09:51

Р?М, 10 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бобожонов ва Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг ?талияга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур сафардан кўзланган мақсад давлатимиз раҳбарининг «Узумчилик мактаби»ни ташкил этиш ва ҳар йили «Узум сайли» фестивалини ўтказиш  бўйича ташаббусларини амалга ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ?талиянинг узумчилик тармоғи ва узумчилик фестивалларини ташкил этиш бўйича илғор тажрибаси билан яқиндан танишди.

Мамлакатимиз вакиллари ?талиянинг Лацио, Неаполь ва Тоскана ҳудудларида бўлиб, ?талия қишлоқ хўжалиги таъминоти уюшмаси, «Кьянти» консорциуми ва «Il Santuccio» уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.  Шунингдек, улар жойларда узум етиштирувчи италиялик фермерлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Бўлиб ўтган учрашувлар доирасида Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва туризм салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Томонлар жорий йил сентябрь ойида Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивалини, жумладан, ?талия тажрибасини жалб этган ҳолда ташкил этиш имкониятлари бўйича ўзаро фикр алмашди.

?талия қишлоқ хўжалиги таъминоти уюшмасининг президенти Жанфранко Гречи Паркент туманида ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестивал концепциясининг ишлаб чиқилиши ва унинг амалга оширилишида иштирок этишга катта қизиқиш билдирди.  Жанфранко Гречи уюшма Тошкент вилоятида «Узумчилик мактаби»ни ташкил этиш, уни малакали экспертлар билан таъминлаш бўйича яқин ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

- Жорий йил 26-28 июнь кунлари Неаполь шаҳрида ?талия ҳукумати, Европа ?ттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар шафелигида «Вино ва озиқ-овқат» (Wine & Food) халқаро кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган, - деди уюшма президенти. - Ушбу кўргазмада Ўзбекистон иштирокини таъминлаш орқали Паркент туманидаги халқаро тадбирни тарғиб қилиш мумкин. Шу билан бирга, Паркент туманида ташкил этиладиган биринчи «Узум сайли» фестивали бўйича уюшмамиз мутахассисларининг  таклифларини ҳам тақдим этамиз.

Тошкент вилояти делегацияси аъзоларининг «Кьянти» консорциуми вице-президенти Ритано Баралья, консорциум директори Марко Алессандро билан бўлиб ўтган музокаралари чоғида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

«Кьянти» консорциуми раҳбарияти ҳам Ўзбекистонда ташкил этиладиган «Узум сайли» халқаро фестивалида  иштирок этишга қизиқиш билдирар экан, консорциум аъзолари ўртасида тегишли тарғибот ишларини олиб боражагини маълум қилди.

Томонлар «Узум сайли» фестивалини ташкил этиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net