Тошкент вилоятида жанубий кореялик инвесторлар билан марказлашган савдо мажмуаси бунёд этилади

05.01.2021 09:49

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Тошкент вилояти ҳокимлигида Жанубий Кореянинг «Еvergreen motors co ltd» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳокимлик Ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда хориж компанияси ижрочи вице-президенти Ким ?кдонг ва вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирокида  вилоят ҳудудида марказлашган савдо мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш хусусида  музокаралар олиб борилиб, икки томонлама келишув имзоланди. 

Тадбирда Ўзбекистон-Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги яқин дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари эътироф этилиб, лойиҳанинг ташкилий ишларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. 

Келишувга кўра, Тошкент вилоятида жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда автомобиль савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари иш бошлайди.  Ҳозирда  лойиҳанинг қурилиш ишлари  учун вилоят ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилган. Умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа ишга туширилгач, 100 та иш ўрни яратилади.

Лойиҳа жорий йилнинг IV-чорагига қадар ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net