Тошкент шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтади

17.09.2021 12:55

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. «Дунё» АА/. Жорий йил 29-30 сентябрь кунлари «Ўзбекистон: ?қтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» мавзусида иқтисодий форум бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуманда сўнгги беш йилда амалга оширилган иктисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажриба таҳлил қилинади. Бундан ташқари, иқтиқболдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш механизмлари муҳокама этилади.

Форум доирасида иқтисодиётнинг долзарб йўналишларидаги мавзуларга бағишланган, халқаро экспертлар ва юқори тажрибага эга мутахассислар иштирокидаги очиқ муҳокама ва мунозалар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Хорижий журналистлар иштирокида муҳокамалар ва The Financial Times билан махсус виртуал шўъба сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида сўнгги беш йилдаги иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажрибани замонавий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда қуйидаги соҳалардаги  ислоҳотлар бўйича фикр алмашинилади:

-Макроиқтисодий ислоҳотлар;

-Давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси;

-Давлат иштирокидаги банклар трансформацияси;

-Капитал бозорларини ривожлантириш;

-Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари.

Анжуман гибрид ва онлайн шаклларда ўтказилади.

Юқори халқаро даражадаги форумда иштирок этиш бўйича батафсил маълумотлар билан economic-forum.uz сайтида танишиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net