Тошкент шаҳар ва Туркистон вилояти хокимлари ўзаро ҳамкорликни ривожалантириш масалаларини муҳокама қилди

18.01.2021 16:00

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти акими Умирзак Шукеев бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ҳокимлик маълумотига таяниб.

Пойтахтимиз ва Туркистон вилояти ўртасида самарали ҳамкорлик алоқлари ўрнатилган. Бугунги учрашувда ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтариш ҳамда алоқалар кўламини янада кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбирда Тошкент шаҳри ва Туркистон вилояти бой туризм салоҳиятига эгалиги, ўзаро сайёҳлар оқимини жонлантириш ҳар икки минтақа аҳолиси манфаатларига хизмат қилиши қайд этилди.

Туркистон вилояти акими Умирзак Шукеев Тошкент йилдан-йилга кўркамлашиб, тараққий этиб бораётганини таъкидлади. Шаҳардаги қурилишлар, янги иншоотлар, боғлар, хиёбонлар ва ишлаб чиқариш қувватлари шаҳарнинг катта ютуғи, дея эътироф этди.

Шунингдек, меҳмонлар Тошкентда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, боғлар ва хиёбонлар барпо этиш тажрибасига қизиқиш билдирди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net